Абдуллахон мадрасаси (Бухоро)

Бўлим: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Абдуллахон мадрасаси

Абдуллахон мадрасаси Бухородаги қўшмадраса ансамблининг шимолий қисмида жойлашган меъморий ёдгорлик. Абдуллахон II даври меъморлиги етук намунаси бўлган бу Мадраса Бухоро меъморчилигининг 16-асрда эришган барча ижодий ютуқларини намойиш этади.

Тарихи:
Мадрасанинг меъмори номаълум бўлиб, Абдуллахон  II қурдирган (1588 — 90).
Меъморчилиги:
Тузилиши одатдаги мадрасалардан анча фарқ қилади. Ҳовли атрофини икки ошёнли ҳужралар ўраб туради. Ҳар икки томонида баланд пештоқ жойлашган. Пештоқлар орқали ичкари хоналар ва хонақоҳга ўтилади. Мадрасанинг катта пештоқи жанубга қараган. Пештоқ қанотлари ва гулдасталар сиркор безаклар билан пардозланган.
Дарвозадан ўтиб, икки ёқдаги катта хоналар — дарсхона ва масжидга кирилади. Дарвоза хотамкори услубининг ноёб намунаси — гириҳ шаклли майда ёғоч парчаларидан терилган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.