Хўжа қурбон мадрасаси (Қашқадарё)

Category: Мовароуннаҳрдаги мадрасалар

Хўжа қурбон мадрасаси


Қарши шаҳрининг тарихий маданий ёдгорликларидан бири ҳисобланган Хўжа Қурбон мадрасаси XIV аср бошларида қурилган. Мадраса бундан қарийб 400 йил илгари бунёд этилган. Мадрасанинг меъморий услуби Шермуҳаммад мадрасасига яқин бўлиб, фақат у бир қаватли, кошинсиз чор ғиштлардан тикланган,

пештоқлари анча паст, безаксиз, ҳажми хам Шермуҳаммад мадрасасига (27,5х24,6) нисбатан кичик, яъни бўйига 20,15 метр, энига 19,61 метрни ташкил этади. Тўғри тўртбурчак шаклидаги ҳовлиси унча катта эмас (9.0х09.31) ҳовли саҳнига пишиқ ғишт терилган. Хужралар сони 14 бўлиб, улар асосан бир хонали, шунингдек, битта дарсхона ва жануб томонида айвон ҳам бор, ундан ёзги таҳсил жойи сифатида фойдаланилган.